UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0 09:57Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита қизиқарли учрашув бор 0 09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0

21 июл 15:40
Янгиликлар

Бошқалар

ҚАБУЛ-2020: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қанча абитуриент ҳужжат топширди?

Теглар :  Университет
2020-2021-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди.

Хабарингиз бор, Жорий йилда ҳужжатлар ДТМ сайтида, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 20 июндан 20 июлгача, 24/7 режимида онлайн қабул қилинди.

Қайси йўналишларга ҳужжат қабул қилинди ва қабул учун қанча квота ажратилган?

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2020-2021 ўқув йили учун еттита йўналишга ҳужжат қабул қилинди. Булар:

– Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;

– Психология (спорт);

– Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти);

– Менежмент (спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш);

– Маркетинг (спорт);

– Спорт фаолияти (волейбол, баскетбол, бадминтон, гандбол, теннис, стол тенниси, регби, кураш, белбоғли кураш, сузиш, эшкак эшиш, синхрон сузиш, оғир атлетика, от спорти, велоспорт, енгил атлетика, триатлон, биатлон, дзюдо, каратэ ВКФ, самбо, эркин кураш, юнон-рум кураши, бокс, таэквондо WТF, қиличбозлик, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, футбол, хоккей, тоғ - чанғи спорти, шахмат).

Шу жумладан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига
 2020-2021 ўқув йили учун кундузги бўлимга 1 125 нафар, сиртқи бўлимга эса 600 нафар талаба қабул қилинади. Яна бир эътиборга молик жиҳат, сиртқи бўлимга ҳужжат топширишда абитуриентлардан маълум муддатли меҳнат стажи талаб қилинмади.


Жорий йилда қанча абитуриент ҳужжат топширди?

Жорий йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига жами 19 407 (кундузги бўлимга 12415 нафар, сиртқи бўлимга 6992 нафар) нафар абитуриент ҳужжат топширди. Агар ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, 2019-2020 ўқув йили учун 9134 (кундузги бўлимга
 5 735 нафар, сиртқи бўлимга 3 399 нафар) нафар абитуриент ҳужжат топшириб, ўз омадини синаб кўрган.


Янги йўналишлар ҳақида:

2020-2021 ўқув йилидан эътиборан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги – 5 та спорт фаолияти (стол тенниси, регби, каратэ ВКФ, тоғ-чанғи спорти, шахмат) йўналиши очилмоқда. Мазкур йўналишлар учун ажратилган квоталарга келсак, кундузги таълим шаклига: стол тенниси гуруҳига 12 та талаба (шундан 8 таси ўзбек гуруҳига, 4 таси рус гуруҳига), регби гуруҳига 15 та талаба (шундан 10 таси ўзбек гуруҳига, 5 таси рус гуруҳига),  каратэ ВКФ гуруҳига 20 та талаба (шундан 15 таси ўзбек гуруҳига, 5 таси рус гуруҳига),  тоғ- чанғиси гуруҳига 10 та талаба (шундан 6 таси ўзбек гуруҳига, 4 таси рус гуруҳига), шахмат гуруҳига 12 та талаба (шундан 8 таси ўзбек гуруҳига, 4 таси рус гуруҳига) қабул қилинади. 

Сиртқи таълим шаклига: стол тенниси гуруҳига 10 та талаба (шундан
 5 таси ўзбек гуруҳига, 5 таси рус гуруҳига), каратэ ВКФ гуруҳига 20 та талаба (шундан 15 таси ўзбек гуруҳига, 5 таси рус гуруҳига),  тоғ-чанғиси гуруҳига 5 та талаба (шундан 3 таси ўзбек гуруҳига, 2 таси рус гуруҳига), шахмат гуруҳига 10 та талаба (шундан 5 таси ўзбек гуруҳига, 5 таси рус гуруҳига) қабул қилинади, регби гуруҳига қабул назарда тутилмаган.  


Имтиҳонлар қандай бўлади?

Карантин сабабли спорт фаолияти турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар соддалаштирилди. Хусусан олдинги йиллари 3 блокда (МТТ, УМЖ ва сузиш) спорт туридан касбий (ижодий) имтиҳон қабул қилинар эди.

Жорий йилда эса  касбий (ижодий) имтиҳонлар 2 та блокда амалга оширилади. Сузиш бўйича касбий (ижодий) имтиҳон олиб ташланди. Фақат махсус техник тайёргарлик (96 балл) ва умумий жисмоний тайёргарлик
 (93 балл) бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилинади.

Тест синовлари мавжуд бўлган 4 та таълим йўналишларида кундузги таълим шакли бўйича 5230200 – Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти)”, 5230200 – Менежмент (спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш), 5230400 – Маркетинг (спорт маркетинги)  йўналишларида имтиҳонлар  1 – блок  Математика ва 2 – блок Чет тили ҳамда
 5210200 - Психология (спорт) таълим йўналишлари бўйича эса 1 - блок биология, 2 - блок она тили (рус тили) фанларидан тест бўлади.


ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг