UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

18 мар 15:56
Янгиликлар

Дзюдо

Қаршида дзюдо бўйича "Олимпия чўққилари" чемпионатига старт берилди

Бугун Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар гимнастика спорт мактабининг муҳташам спорт мажмуасида “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Мусобақада республикамиздаги Олимпия захиралари коллежларида тарбияланаётган, 2004-2005 ҳамда 2006  йилларда туғилган 140 нафар ёш дзюдо усталари иштирок этишмоқда.

"Олимпия чўққилари" дан жой олган мазкур чемпионатнинг регламентига мувофиқ, бугун  42, 46, 50, 55 ва 60 кг. вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланса, эртага, 19 март куни 66, 73, 81, 90 ҳамда +90 кг. вазн тоифаларида кучлилар сараланади. Бугун шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан бош мақсад - олимпия захиралари коллежларида спорт захираси ва малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, Олимпия ўйинларига муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари учун захира тайёрлаш назарда тутилган. 

Илҳом РАҲМОНОВ Қарши шаҳридан тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг