UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

14 окт 18:06
Янгиликлар

Футбол

Қаршида ўтган Ўзбекистон чемпионатида пойтахтлик ёш футболчилар биринчи бўлишди + ФОТО

Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол академияси стадионида 2008 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари иштирок этишди.

Тўрт кун давом этган мусобақанинг финал босқичига Тошкент шаҳри жамоаси ва мезболар етиб келишди. Финал учрашувида пойтахтлик ёш футболчилар қаршилик тенгқурларини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Қаршилик футболчилар кумуш медалларни қўлга киритишган бўлса, чемпионатнинг иккита учинчи ўрни Фарғона ва Тошкент вилояти жамоаларига насиб этди.  

Шунингдек, мусобақа якунига кўра, турли номинациялар бўйича ҳам энг яхши футболчилар аниқланди. Унга кўра, мусобоқанинг “Энг умидли ўйинчиси” Тошкент вилояти терма жамоаси аъзоси Саидқодир Ботирхўжаевга,  “Энг яхши дарвозабон” Тошкент шаҳри терма жамоаси посбони Иброҳим Шокировга, “Мусобоқа тўпурари” Фарғона вилояти терма жамоаси футболчиси Акобир Мўминовга, “Мусобоқанинг энг яхши ўйинчиси” Қашқадарё вилояти терма жамоаси аъзоси Сардор Кенжаевга насиб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари, "Насаф" футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, “Насаф” жамоаси дарвозабони Умиджон Эргашев, шу клуб ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳамда жамоа легионери Марко Станоевичлар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларни қутлашди.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг