UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Нурсултон Рўзибоев россиялик Андрей Пуляевни "ухлатиб қўйди" 0 19:008 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишади ОНЛАЙН 0 18:28Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Baku турниридан ОНЛАЙН 0 17:31Анвар Анваровдан навбатдаги рекорд 0 16:55Жервонта Дэвис "таътилдаги чемпион" деб эълон қилинди, WBA камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0

11 сен 07:26
Янгиликлар

Футбол

Қирғизистон биз дуранг ўйнаган Сурияни мағлуб этди, лекин...

Кеча оқшом Бишкек шаҳрида Қирғизистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Долен Омурзаков номли стадионда ўтган ўйин бироз кутилмаганда мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Бунга Сурия терма жамоаси икки футболчисининг майдондан четлатилгани ҳам сабаб бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз 6 сентябрь куни "Миллий" стадионида Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Қирғизистон ФИФА рейтингида 91, Сурия эса 73-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, Қирғизистон терма жамоаси 5 январдан 1 февралга қадар БААда ўтказиладиган Осиё Кубогида иштирок этади.  Ён қўшниларимиз Хитой, Жанубий Корея ва Филиппин терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган. 

Ўртоқлик ўйини

Қирғизистон - Сурия - 2:1 (0:0)

Голлар: Жиргалбек уулу Қайрат, 77, Сагинбаев, 88 - Омар Ал Сома, 81 (пенальтидан)

Қирғизистон: Павел Матяш, Мустафа Юсупов, Курсанбек Шератов, Шерзот Шакиров, Эдгар Бернхардт (Сидоренко, 90), Даниэл Тэго, Жиргалбек уулу Қайрат (Акматов, 90+6), Эрнист Батирканов (Абдурахманов, 70), Бахтияр Дуйшобеков, Фархат Мусабеков и Ахлидин Исраилов (Сагинбаев, 68).

Четлатиш: Маҳмуд Ал Мавас, 78, Сурия футболчиси, 88.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг