UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0

15 окт 09:36
Янгиликлар

Теннис

Қойил. Истомин бир кунда 3та учрашув ўтказди, улардан биттаси финал

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “Тошкент Челленжер” мусобақаси якунланади.

Эътиборлиси, кеча ҳамюртимиз ушбу турнир доирасида бир йўла 3та учрашувда кортга чиқди. Бунақаси теннисда камдан-кам учрайди. У аввалига чорак финалнинг қолдирилган ўйинида хорватиялик машҳур теннисчи Иван Додигни мағлубиятга учратди.

Бу икки теннисчи ўртасидаги баҳс пайшанба куни ёмғир сабабли биринчи сетнинг тўртинчи геймидан сўнг қолдирилганди. Жума куни давом эттирилган баҳсда Истомин кучли рақибини 6:4, 7:6(15:13) ҳисобида таслим этди.

Шу куни ҳамюртимиз яккаликнинг ярим финалида ҳам кортга чиқди. Денис словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга чиқди. Бу икки теннисчи ўтган йилги турнирнинг финалида тўқнаш келишганди. Бу сафар Истомин рақибини икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида енгди.

Куннинг иккинчи ярмида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси россиялик Михаил Елгин билан бирга турнирнинг финал учрашувида кортга чиқди. Бош мукофот учун кечган баҳсда Денис ва Михаил германиялик Андреас Бегерманн ва ҳиндистонлик афсонавий Леандер Паес жуфтлигини 6:4, 6:2 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг