UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0 12:13Мануэль Нойер Германия футболчилари орасида рекорд ўрнатди 0 11:42Теренс Кроуфорд рингга қайтяптими? 0 11:11US Open 2026. Аёллар ўртасидаги турнирда финалчилар аниқланди 0 10:40Ислам Махачев: "UFC`дан қўнғироқ кутяпман" 0 10:09ЕЧЛ. "Шахтёр" ПСВ билан, "Фенербахче" эса "Рома" билан дуранг ўйнади + ВИДЕО 0 09:38Super Rizin 5 натижалари: Шайдуллаев Rizin ва PFL чемпионлик камарларини бирлаштирди 0 09:07Синдаров Непомняшийни мағлуб этди, Бибисарада ҳам ғалаба. Жамоа пешқадам! Бугун Жавоҳир - Магнус тўқнашуви бор! 0 08:36Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнири бошланади. Биринчи кун уч дзюдочимиз татамига чиқади 0 08:05ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" "Сабаҳ"ни тор-мор этди, Раҳмоналиев "Олд Траффорд"да ўйнади 0

11 сен 14:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади

Rizin ва PFL ташкилотларининг ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарларини америкалик Эй Жей Маккига қарши жангда бирлаштирган Ражабали Шайдуллаев амалдаги шартномасига кўра яна битта жанги қолганини маълум қилди.

Ушбу жангни у декабрь ойида япониялик Киома Акимотога қарши ўтказишга тайёр, бироқ қирғизистонлик мағлубиятсиз жангчи аллақачон MVP лигаси билан шартнома имзолаб улгурган.

Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани хабар берди.

"Ражабали Шайдуллаев энди Rizin ва PFL чемпиони! Rizin билан шартномага кўра, унда яна битта жанг қолган ва у катта эҳтимол билан Янги йил арафасида бўлиб ўтади. Хўш, унинг PFL/MVP билан келишуви қандай?

Менга маълум қилишларича, Шайдуллаев PFL/MVP билан икки йиллик шартнома имзолаган ва у январдан кучга киради. Келишув аллақачон расмийлаштирилган. Бу уларнинг таркиби учун ажойиб янгилик. Шак-шубҳасиз, Шайдуллаев — UFC'дан ташқаридаги энг кучли ярим енгил вазнли жангчи", — деб ёзди журналист ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Осакада бўлиб ўтган Super Rizin 5 турнирининг марказий жанги тўлиқ уч раунд давом этди ва Шайдуллаевнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа у ўзига тегишли бўлган Rizin камарини ҳимоя қилди ҳамда PFL'нинг вакант чемпионлик камарини қўлга киритди.

Маълумот учун, келгуси йилнинг январидан бошлаб PFL лигаси ўз фаолиятини тўхтатади ва MVP MMA лигаси таркибига қўшиб юборилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг