UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

17 окт 12:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифи. Биринчи кун қандай ўтди?

Кеча Чеченистон Республикаси раҳбари, мамлакат бокс федерацияси Президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик.

У ташрифи давомида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди.



Сўнгра у Тошкент Ислом институти талабалари билан учрашди. Институт ректори меҳмонларга таълим муассасаси фаолияти ҳақида гапириб берди. Нуфузли меҳмон институтнинг бино, масжид хонақоҳи ва АРМларини кўрди. Меҳмонлар китобига ўз ёзувларини қолдирди. Учрашув сўнггида меҳмонлар ва йиғилганлар эсдалик учун суратга тушишди.



Кейин эса у мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз ўрнида у мазкур ташрифни ташкил этгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.



Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлиши кутилмоқда.


Daryo.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
17 окт 12:56:32
Канимех
Рамзан Кадиров яхши инсон спортнихам севади. Узбекистонга яна келиб турса яхши буларди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг