UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0

09 июл 08:10
Янгиликлар

Футбол

Расман: 2019 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистонда кўтарма пули бўлмайди

Теглар :  Футбол
Ўзбекистон клублари футболчиларга кўтарма пуллари бермайди. Бу ҳолат 2019 йил учун тузиладиган шартномаларда ўз ифодасини топади.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, давлат томонидан молиялаштирилаётган клубларнинг штат жадвали ҳамда инфратузилмасини тартибга келтириш ишлари бошланганди. Кўтарма пуллари масаласи бунда алоҳида ўрин тутадиган бўлди.


“Ҳали бир ишни қойил қилиб қўймаган футболчининг клубга келмай турибоқ миллионлаб пул талаб қилишини тушуниш қийин. У ўз савиясига қараб ойлик-маош ёки меҳнатлари эвазига мукофот пулларини талаб қилиши мумкин. Шу вақтгача унинг қуруқ савлатига берилган пул эндиликда футболчини тарбия қилган футбол мактаблари ҳамда мураббийларига йўналтирилади. Бу ўз навбатида болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийларни сифатли футболчиларни етиштиришга бўлган интилишини кучайтиради”, — деб айтиб ўтди Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан учрашувда.


Тўғри, кўтарма пули кўринишидаги рағбатлантириш бутун дунёда бор. Бироқ футболчи бундай мавқега чиқиши учун жиддий меҳнат қилади. У бир қатор клублар назарига тушганида нафақат трансфер нархи, балки ўзининг клуб билан келишажак шартномасида ҳам рақамлар ўсиб боради.

Айни вақтда эса Ўзбекистонда кўплаб клублар давлат корхоналари томонидан рағбатлантирилади. Қолаверса, кўтарма пулларини бериш тартиби бир қатор шубҳаларга сабаб бўляптики, бунинг орқасидан футболчи ҳамда манфаатдор томон молиявий ютуққа эришиши мумкин. Бироқ футбол ҳам, клублар ҳам ривожланиб қолмаяпти. Эндиликда футболчилар қилган меҳнати учун ва албатта ютуғи учун рағбатлантирилади. То футбол клублари хусусийлашиб, ўртада соғлом рақобат вужудга келмагунига қадар, кўтарма пули тушунчаси унутилади.

“Айниқса, 1 йиллик, ярим йиллик бўлган легионер футболчилар учун берилаётган кўтарма пуллари ачинарли. Келади, миллионни чўнтагига солади, ўйнаса ўйнади, ўйнолмаса индамай қайтиб кетаверади. Клублар увол бўлаётган шу пулларни ўз академиясини қуриш, кейинчалик уни шакллантириш, стадионини, инфратузилмасини ривожлантириш учун сарфласин. Бизга боқиманда клубларнинг қуруқ савлати керак эмас. Давлат уларга суянч бўлаётганидан фойдаланиб, ўз келажаклари ҳақида қайғуришсин. Ўша савиясиз легионерлар бугун бор, эртага йўқ. Академия ёки стадионлар эса ўзимизга қолади, футболимиз ривожи учун хизмат қилади”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Профессионал футбол лигаси ОФК талабларидан келиб чиқиб, Суперлига клубларига мажбурий штат жадвали кўринишини тақдим этганди. Тез орада академиялар бўйича шундай штат жадвали юборилади. Стадион ишчилари ҳамда бошқа техник ходимлар масаласи эса яна алоҳида муҳокама қилинади. Йилда икки марта бўлиб ўтадиган аудит текшируви орқали клубларнинг кирим ҳамда чиқимлари, пулларнинг қандай мақсадда ишлатилаётгани назорат қилиб борилади.

Бунда бир жиҳатни тушуниш керак, ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам клубларнинг қандай қандай кўринишда фаолият олиб бориши, қандай мутахассислар билан қай кўринишда ишлаши масаласига аралашмайди. Аммо футбол учун берилган пулларнинг бемақсад сарфлаб ташланишига ҳам йўл қўймайди. Бунгача клуб бош директоридан тортиб, айрим раҳбарларнинг оддий ишчи кўринишидаги яқинларигача кўтарма пуллари олиб келган бўлса, эндиликда бу каби ишларга чек қўйилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг