UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0

15 янв 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Жошуа - Паркер жанги санаси ва манзили маълум

Ниҳоят, профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида узоқ кутилган бирлаштирувчи чемпионлик жанги санаси ва манзилига расман ойдинлик киритилди.

Унга кўра, ушбу чемпионлик жанги 31 март куни Уэльснинг Кардифф шаҳридаги “Миллениум” стадионида ўтказилади. Бу маълумотни Энтони Жошуа (20-0, 20 КО) ва Жозеф Паркер (24-0, 18 КО)нинг расмий вакиллари ҳам тасдиқлашди.

Британиялик Жошуа ҳозирда WBA, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони бўлиб турибди. Янги Зеландия боксчисида эса WBO чемпионлик камари бор. Бу Энтони учун Уэльс пойтахтида ўтказиладиган иккинчи жанг бўлади. У ўтган йилнинг 28 октябрь куни Карлос Такамни 10-раундда мағлуб этган эди.

Ўз ўрнида Паркер ҳам Буюк Британия ҳудудида ўзининг иккинчи жангида рингга кўтарилади. 2017 йилнинг сентябрь ойида у Манчестер шаҳрида WBO чемпионлик камарини мезбон боксчи Хьюи Фьюридан ҳимоя қилганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг