UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0

31 окт 13:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг рақиби ва жанг санаси маълум

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўзининг навбатдаги муҳим жангини ўтказади.

Яқиндаги WBC Silver чемпионлик камаридан воз кечган чарм қўлқоп устамиз энди ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун жанг қилади. 25 ёшли Абдуқаҳҳоров япониялик 31 ёшли боксчи Кеита Обарага қарши рингга кўтарилади. 

Қудратилло IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди, Обара эса 6-поғонадан жой олган. Жанг ғолиби рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олади ва ушбу вазн тоифасида IBF чемпиони Эррол Спенсга қарши рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Абдуқаҳҳоров - Обара саралаш жанги 5 январь куни Малайзияда бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган. 

Обара эса проф боксдаги 12 йиллик фаолияти давомида 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 20тасида ғалаба қозонган. Ўн саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Учта жангда мағлубиятга учраган ва эътиборлиси барчасида нокаутни қабул қилиб олган. Битта жанг дуранг билан якунланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 ноя 09:53:49
Mma
G'alaba kutamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг