03 фев 09:50
Янгиликлар
Футбол

Расман. Сервер Жепаров "Фулад Сепахон" клубига ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров 6 ой давомида Исфахоннинг "Фулад Сепахон" клубида ўйнайди.
Теҳроннинг "Истиқлол" клуби Жепаровни ФИФА тақиқи туфайли майдонга тушира олмайди. Шу боис клуб уни ярим мавсумга ижарага берди.
"Фулад Сепахон" (тўлиқ номи: Foolad Mobarakeh Sepahan Football Club) 1953 йил ташкил топган. Уй ўйинларини 75000 томошабинга мўлжалланган "Нақши Жаҳон" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоага Абдуллоҳ Вейси бошчилик қилмоқда. У ўтган мавсум "Истиқлол Хузистон" клубини сенсацион тарзда Эрон чемпиони қилганди.
"Фулад Сепахон" сафида Жепаровдан ташқари Ли Оливейра (Бразилия) ва Мусса Кулибали (Мали) каби легионерлар тўп тепишади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар