UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0

27 фев 15:44
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди

“Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиси Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни ижара шартномаси асосида “Пахтакор”да ўтказадиган бўлди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” клубига 2016 йилги мавсумда, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг таклифи билан айнан “Пахтакор” жамоасидан келган эди. Жавоҳир жуссаси кичкина бўлишига қарамасдан секин асталик билан жамоанинг асосий таркибидан ўрин ола бошлади. Бош мураббийнинг унга бўлган ишончи, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Қўқонда уни мухлислар “Қўқонлик Месси” деб атай бошлашди.

2017 ва 2018-йилги футбол мавсумлари эса Жавоҳир Сидиқов нафақат жамоанинг , балки Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлди дея бемалол айта оламиз. Жавоҳир Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалар таркибидаги ўйинлари билан нафақат Қўқонлик , балки бутун Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг севимли футболчиси сифатида тилларда достон бўлди.

Албатта Жавоҳир Сидиқовнинг етук футболчи бўлиб етишишида “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Шунингдек Қўқонлик ишқибозларнинг ҳоҳ "Қўқон-1912" ўйинларида бўлсин, ҳоҳ терма жамоа ўйинларида бўлсин, Жавоҳирни бирдек қўллаб турганликлари ҳам таҳсинга сазовордир.

Бундай ҳурмат эътиборга сазовор бўлиш учун футболчидан катта меҳнат, сабр-бардош ва чиройли ҳулқ атворда бўлиш талаб қилинади. Жавоҳирда эса бу сифатларнинг барчаси мужассам эди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” футбол клуби билан шартномасини 2020 йилнинг сўнгига қадар узайтирган. 2019 йилги футбол мавсумида Жавоҳир Сидиқов ОЧЛ ўйинларида ўйнаб, ўз тажрибасини янада орттириши мақсадида футболчи “Пахтакор” футбол клубига ижарага берилди. Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқи “Қўқон-1912” футбол клуби ихтиёрида бўлади.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти,мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Жавоҳир Сидиқовга келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайди! Жамоа Сидиқовнинг Қўқон футболи учун қилган меҳнатларини қадрлайди. Жавоҳир Сидиқовнинг номи “Қўқон-1912” футбол клуби тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.
Барчаси учун раҳмат сенга Жавоҳир!!!," - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг