UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

20 июл 13:29
Янгиликлар

Футбол

Равшан Ҳайдаров кечаги ғалабадан кейин нималар деди?

Кеча Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БАА ёшларини мағлуб этиб Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Мазкур баҳс 2:0 ҳисобида якун топди. Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатишди. Бу ўйинда биз ўйланган тактика эвазига зафар қучдик. Бугун куч жиҳатдан бир-бирига яқин жамоалар кураш олиб борди. Ҳимояда хатога йўл қўймаганимиз сабабли гол ўтказмадик. Ўйиннинг бошидан охиригача назоратни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Энди бу ғалабани ўз мухлисларимиз билан нишонлаймиз".


Ўз навбатида БАА U-22 терма жамоаси бош мураббийи Ҳассан Ал Абдули ҳам ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди: 

- "Бизда ўйиндан олдин ғалабага бўлган ишонч юқори эди, ҳатто дуранг ҳақида умуман ўйламагандик. Биринчи таймда ҳужумкор футбол намойиш эта олмадик. Шу боис иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Аммо рақиб бизга қараганда яхши ўйнади ва ўз ўйинимиз кўрсатиш имконини бермади. Қолаверса, ўзбекистонлик футболчилар жисмоний ва тактик томондан кучли кўринди. Ўзбеклар мураббийси турнир аввалида айтиб ўтганди: "Биз 20га яқин ўртоқлик учрашуви ўтказдик, бу жамоа икки йилдан бери бирга ўйнаяпти" деб. Лекин бизнинг жамоа йиғилганига энди 37 кун бўлди. Албатта, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди, лекин мағлубиятга баҳона бўла олмайди".


Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
21 июл 02:23:17
Ангрен
Таййор шакллаган жамоани кеча кабул килиб олган одам 20 тага якин уртоклик учрашувини утказган эмуш. Бу жамоа хакида эшитганимизда куз унгимизга Жасур Абдураимов келади. Бу киши эса бирови мехнатини рохатини курмокдалар. Жасур Абдураимовни эса юлини килиб, секин четга суриб куйишди...Гапирса гап купайиб кетяпти.
   
20 июл 15:36:29
СПОРТ
Футболимизга алокадор 2 та Равшанни биламан. Касби буйича бирини дунё тан олган иккинчисини оиласи хам тан олиши даргумон.... Яна тактика хакида гапирганини кара буни. Аклни ахмокдан урган деганими бу????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг