18 окт 14:43
Янгиликлар
Футбол

"Реал" Бенземага янги шартнома таклиф қилишга тайёр
"Реал" ҳужумчи Карим Бензема билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Клуб ўйинчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома имзоламоқчи. Шундай экан, "Реал" ПСЖдан Килиан Мбаппенинг эҳтимолий трансферига қарамай, Бенземага ўз ишончини кўрсатмоқчи.
33 ёшли француз жорий мавсум "Реал" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ҳавола :
Фикрлар