UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0

25 апр 11:47
Янгиликлар

Футбол

"Реал Сосьедад"нинг собиқ футболчиси Самарқандга ташриф буюрди

Бир ҳафта давомида "JFL Tashkent"да машғулот ўтказиб, мураббийларнинг малакасини оширишда ёрдам берган "Реал Сосьедад"нинг собиқ футболчиси Кико Зунига кеча Самарқандда бўлди.

Мадриднинг "Атлетико"си билан U13 ва U14 ўртасида чемпионликни қўлга киритган мураббий Самарқандга ташриф давомида Ўзбекистоннинг тарихий обидалари билан яқиндан танишди. Айниқса, ота-боболаримиз томонидан бунёд этилган, бутун дунё тарихчиларининг диққат марказида бўлиб келаётган Регистонга ташриф уни ҳайратга солди.

"Динамо"да иш йўқми дея ҳазиллашиб, ўзини Самарқандда қолиш ихтиёри борлигини жилмайиб айтган Кико кечга яқин, "Умид" болалар футбол жамоасида мастер класс ўтказди. Жамоа мураббийи Умид Хатамов билан ташкил қилинган тадбирда шаҳарнинг БЎСМ-2 клуби ҳам қатнашди. Тадбир давомида, вилоят ФФ биринчи  Вице-президенти, Шуҳрат Сайфуллаев. Вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раҳбари, ҳамда БЎСМ-2 директори, Беҳзод Пўлатов ҳам иштирок этдилар.

"Очиғини айтаман, Самарқандни бундай гўзал шаҳар деб ўйламаган эдим. Тарихий киноларда бир-икки оғиз Самарқанд номини тилга олиб кетишларини кўрганман. Аммо уни ўз кўзим билан кўриш жуда бошқача бўлди. Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш каби маъсулиятли ишда мен ҳам қатнашаётганимдан хурсандман", - дейди Кико Зунига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг