UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

22 май 14:08
Янгиликлар

Футбол

"Реал" вакиллари Ўзбекистонда: Бугун улар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар "Реал" академияси менежерлари билан учрашув ўтказишди.

Хабарингиз бор, бундан бир неча ой олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда "Реал" клуби академияси директори Хулио Ронко билан ўзаро ҳамкорлик масаласида келишувга эришган эди. Бугун, ана шу ҳамкорлик доирасида "Реал Мадрид" академияси вакиллари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлишди.

Академия мутахассислари Пабло Ревенга ва Андес Бораххоларни у ерда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар кутиб олишди.  Учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида "Реал"да фаолият олиб бораётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари бўйича тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

"Авваламбор юртимизга ҳуш келибсизлар. Сизларни Ўзбекистонда кўриб турганимиздан хурсандмиз. "Реал" академиясида бўлиб қайтганимизга ҳам кўп бўлмади. У ерда клуб академияси президенти билан учрашдик. Ўзбекистонда "Реал" академияси очилишини эшитиб халқимиз жуда хурсанд бўлди. Хабарингиз бор, айни пайтда Ла Лига билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Испания футболига бутун дунё ҳавас қилади. Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ ўзбек футболига ҳам Испаниянинг йўлини берсин деб қоламиз. Ҳамкорлигимиз орқали ўзбек футболини юқори даражага кўтариш умидидамиз ", - деди Умид Аҳмаджонов.


Шунингдек, МОҚ раҳбари ва ЎФА биринчи вице-президенти бу ерда иш олиб бориш учун керак бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов "Реал" билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон учун қизиқ бўлиши ҳақида гапирди.

"Испания футболи тўғрисида нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда жуда яхши билишади. Ўзбекистонда ҳам футбол мактаблари бор, энди биз ушбу мактабларни янада ривожлантирмоқчимиз. Мамлакатимиз раҳбари ҳам болалар учун ихтисослаштирилган футбол академияларини ташкил қилиш борасида олдимизга бир қанча вазифаларни қўйганлар. Шунинг учун, бу борада Европа мамлакатлари билан музокаралар олиб боряпмиз. "Реал"нинг бу борадаги тажрибаси биз учун жуда қизиқарли. МОҚ ва ЎФА раҳбарияти томонидан ҳам футболни ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ўйлаймизки, бу ишлар келажакда албатта ўз мевасини беради", - деди Шоакрам Исроилов.


Учрашув давомида меҳмонлардан ўзбек футбол клубларини ҳам "Реал", "Барселона" каби жамоалар даражасига олиб чиқиш борасида дўстона ёрдам сўралди.

"Айни пайтда ўзбек футболида катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. Оддий мисол, бир йил олдин "Пахтакор" стадионига 450 нафар мухлис ташриф буюрарди. Бугунги кунга келиб, бу кўрсаткични 17 минггача чиқара олдик. Бу йилги ўйинларда мухлислар ташрифи бўйича турли рекордлар қайд этилди. 24 минггача мухлис стадионларга футбол томоша қилиш учун ташриф буюрмоқда. Шунинг учун, сизлардан клублар борасида ҳам маслаҳатлар кутиб қоламиз. Ўрганадиган жиҳатларимиз жуда кўп. Ўзбекистонни ўз уйингиздагидек ҳис қилинг. Ўзбек ва испан йигитларининг жуссаси бир-бирига ўхшаш бўлади. Биз ҳамкорлик қилиш учун бежизга Испанияни танлаганимиз йўқ. Яқинда яна ушбу мамлакатга ташриф буюрамиз. Испания футбол федерацияси билан ҳам келишувга эришганмиз. Ташкилотнинг янги раҳбари билан ҳам меморандум имзолаб, ҳамкорликда ишлашни йўлга қўймоқчимиз. Яна бир маротаба Ўзбекистонга ҳуш келибсиз деб қоламиз. Раҳмат", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида меҳмонлар ҳам юртимизда эканликларидан хурсандликларини маълум қилдилар.

"Таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Яқин орада ҳамкорликни бошлаймиз.Бу борада мураббийлар малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Кейинчалик бу ерга бизнинг икки нафар юқори малакага эга мураббийимиз ҳам келади. Ўзбекистон футболни янги босқичга олиб чиқиш йўлида Ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Таклиф қилаётган фалсафамизни қабул қилаётганингиз учун сизга ҳам раҳмат айтамиз" – деди Андрес Антонио Боррахо.


Миллий олимпия қўмитаси раҳбари амалга оширилаётган лойиҳа ўзбек футболи учун тарихий воқеа эканлиги, келажакда бизда ҳам европалик футболчиларга ўхшаган ёшлар етишиб чиқишига умид қилишини айтиб ўтди.

Умид Аҳмаджонов яқин вақтлар ичида ЎФАда Испания билан ҳамкорликда иш олиб борувчи департамент ҳам ташкил қилинишини айтиб ўтди. Ҳамкорлик нафақат академиялар, балки мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш бўйича ҳам амалга оширилиши маълум қилинди. Учрашув якунида анъанага мувофиқ Умид Аҳмаджонов МОҚ ва ЎФА номидан меҳмонларга эсдалик совғасини тақдим этди.


 Эртага испаниялик мутахассислар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишади. Шунингдек, соат 11:00да улар иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилиниши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг