UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0

05 июл 09:15
Янгиликлар

Футбол

Reuters: Кейруш ҳали бир қарорга келгани йўқ

Жаҳонга машҳур Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, португалиялик мураббий бу борада ҳали якуний қарорга келмаган.

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж ўтган ҳафта матбуот вакиллари билан суҳбатда Кейруш жамоада қолишини айтиб ўтганди.

Бироқ бевосита мураббийга яқин манбанинг айтишича, португалиялик мутахассис ҳали якуний қарорга келмаган. "Эрон жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаганидан сўнг Кейрушга янги таклиф бўлди. Федерация мураббийни Осиё Кубоги мусобақасида ҳам ўзида олиб қолмоқчи. Лекин Кейруш ҳали бир қарорга келгани йўқ. Мураббийнинг амалдаги шартномаси июль охирида тугайди. Шундан сўнг у кейинги тақдирига ойдинлик киритади", - дейди мураббийга яқин манба.

Аввалроқ Эрон ФФ раҳбари Меҳди Таж шундай деганди: "Кейруш Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қадар терма жамоада қолади. Жаҳон чемпионатидаги ўйинимиз шуни кўрсатдики, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Йўқса футболчилар мамлакатга қайтганида 7 минг ишқибоз аэропортга чиқмасди. Хавотирга ўрин йўқ, Кейруш биз билан қолади. Унинг янги шартномасини яқин кунларда кўриб чиқамиз. Мана кўрасизлар, Осиё Кубогига ҳаммамиз биргаликда борамиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг