UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

30 мар 12:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Реванш бекор қилинса, Головкин ва Альварес миллионларни бой беришади

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBA, IBF, WBC ва IBO йўналишлари чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда мексикалик даъвогар Сауль Альварес ўртасидаги 5 май кунига белгиланган реванш жанги бекор қилиниш арафасида турибди.

Бунга Альвареснинг қон таркибида таъқиқланган модда аниқлангани сабаб бўлмоқда. Невада штатининг Атлетик комиссияси Сауль “Канело”ни вақтинчалик четлатди. Якуни қарор 10 апрель куни қабул қилинади. 

Агар реванш жанги ҳақиқатан ҳам бекор қилинса, иккала боксчи катта миқдорда молиявий зарар кўришади. Дуранг натижа билан якунланган илк жангда мексикалик боксчи 5 миллион, Головкин эса 3 миллион доллар гонорар олганди. 

Бу фақат боксчиларга ваъда қилинган ва кафолатланган гонорар суммалари. Бундан ташқари, трансляциялар сотувидан 1,3 миллион, чипталар сотувидан эса 27,06 миллион доллар даромад кўрилган. 

Бу бокс тарихидаги учинчи натижа ҳисобланади. Ана шу тушумлардан олинадиган улушни ҳам қўшиб ҳисобласак, Головкин ва Альварес яна бир неча миллионга эга бўлишади. Реванш жангида бу сумма яна ҳам кўпроқ бўлиши аниқ. Шу боис, реваншнинг бекор қилинишидан боксчилар ва уларнинг промоутерлари манфаатдор эмаслар. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг