UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0

05 дек 12:55
Янгиликлар

Теннис

Рейтинг. Истомин ўз ўрнида, Файзиев иккинчи ракеткамиз

Бугун профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. Денис бу ҳафта рейтингида 492 очко билан 121-ўринни эгаллаб турибди.

Бир неча йилдан бери мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси бўлиб келган Фаррух Дўстов энди тўртинчи рақамли теннисчимизга айланди. У ўз ўрнини Санжар Файзиев ва Темур Исмоиловга бўшатиб берди.

Иккинчи ракеткамиз бўлиб турган Файзиев икки поғонага юқорилаб, 370-ўринни эгаллаб турибди. Исмоилов эса аксинча икки ўринга пастлаб, айни пайтда 411-поғонадан жой олган. 

Дўстов 501-ўринга тушиб кетди. Дунё теннисчиларининг 2016-йилги рейтингини Энди Маррей биринчи ўринда якунлаган.

АТР РЕЙТИНГИ. 5 ДЕКАБРЬ КУНГИ ҲОЛАТ:

1 (1) Энди Маррей (Буюк Британия) 12410

2 (2) Новак Жокович (Сербия) 11780

3 (3) Милош Раонич (Канада) 5450

4 (4) Стэн Вавринка (Швейцария) 5315

5 (5) Кеи Нисикори (Япония) 4905

6 (6) Марин Чилич (Хорватия) 3650

7 (7) Гаэль Монфис (Франция) 3625

8 (8) Доминик Тим (Австрия) 3415

9 (9) Рафаэль Надаль (Испания) 3300

10 (10) Томаш Бердих (Чехия) 3060

121 (121) ДЕНИС ИСТОМИН (ЎЗБЕКИСТОН) 492...

370 (372) САНЖАР ФАЙЗИЕВ (ЎЗБЕКИСТОН) 122

411 (409) ТЕМУР ИСМОИЛОВ (ЎЗБЕКИСТОН) 104...

501 (499) ФАРРУХ ДЎСТОВ (ЎЗБЕКИСТОН) 73...

Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 дек 13:17:16
Husniddin Mirzaliyev
Mana endi to'g'ri bo'ldi.Adminlar!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг