UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0

28 янв 17:09
Янгиликлар

Теннис

Рожер Федерер 96-соврини, 4 млн доллар ҳамда 2000 очкога эга бўлди

Хабар берганимиздек, бундан бир неча дақиқа аввал швейцариялик теннис юлдузи Рожер Федерер Australian Open мусобақаси ғолибига айланганди.

Бугун 36 ёшли Федерер “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирлардаги ўзининг 20-титулига эга чиқди. Умумий қўлга киритган совринлари эса 96тага етди.

Австралия Очиқ чемпионатидаги икки ҳафталик муваффақиятли иштирок Рожерга 4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ҳамда роппа-роса 2000 рейтинг очкосини тақдим этди.


Швейцариялик теннисчи фаолиятида давомида 8 марта Уимблдон, 6 маротаба Australian Open, 5 бор US Open ҳамда бир марта Ролан Гаррос турнирида бош мукофотни қўлга киритган. 

Рожер “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларда энг кўп бош совринни қўлга киритган теннисчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 20та титул бор. Иккинчи ўриндаги Рафаэль Надаль 16, афсонавий Пит Сампрасда 14та титул бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг