UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

04 июн 07:21
Янгиликлар

Теннис

“Ролан Гаррос”. Ҳамюртимиз асосий тўр баҳсида ҳам ғалабага эришди

Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг ўсмирлар (U-18) ўртасидаги асосий тўр баҳслари бошланди.

Хабар берганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам иштирок этяпти. Фомин мусобақадаги иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади. У аввалига япониялик Таисеи Ичикавани 3 соату 7 дақиқа давом этган учрашувда 6/7(4-7), 7/6(7-0), 7/6(7-4) ҳисобида мағлуб этди. Кейин эса франциялик Максенс Беждан устун келди. 

Кеча ўзбекистонлик теннисчи асосий тўрнинг илк учрашувида чехиялик Ондрей Стилерга қарши кортга чиқди. Бир соату 55 дақиқа давом этган баҳсда 17 ёшли Фомин 18 ёшли рақибини 6/2, 3/6, 6/4 хисобида енгди. Энди Сергей иккинчи даврада америкалик Тристан Боэрга қарши баҳс олиб боради. 

Таққослаш учун, Фомин ўсмирлар (U-18) рейтингида 57, Стилер 59, АҚШ вакили ҳисобланган Боэр эса 9-ўринни эгаллаб турибди. Фомин - Боэр учрашуви эртага, 5 июнь куни ўтказилади. 

Шунингдек, бугун ҳамюртимиз жуфтлик бахсларида хам курашга киришади. Хитойлик Тао Му билан жуфтлик ҳосил қилган Фомин аргентиналик Диас/Тиранте жуфтлигига қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг