04 июн 17:57
Янгиликлар
Теннис

"Ролан Гаррос". Серена Уильямс курашсиз мусобақадан чиқиб кетди. У Шарапова билан ўйнаши лозим эди
Америкалик теннисчи Серена Уильямс "Ролан Гаррос"нинг тўртинчи давра ўйинида кортга чиқмайдиган бўлди.
Ҳозирча у нима сабабдан бундай қарорга келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Шу тариқа, Шарапова курашсиз чорак финалга йўл олди. У ярим финал чиптаси учун Мугуруса - Цуренко ўйини ғолибасига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар