31 авг 15:25
Янгиликлар
Футбол

"Рома" Пасторе билан шартномани бекор қилди ва унга 4,5 млн евро тўлайди
"Рома" хавбек Хавьер Пасторе билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди.
Томонлар шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришишди. Пасторега шартнома бўйича қолган икки мавсумдан бирининг маоши тўлаб берилади - 4,5 млн евро.
Аргентиналик Рим клуби таркибида 2018/19 йилги мавсумдан бери ҳаракат қилади. У бу вақт давомида А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Ҳавола :
Фикрлар