UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

16 мар 12:13
Янгиликлар

Футбол

Роналду "Аякс"га қарши баҳсларда иштирок этмаслиги мумкин

"Атлетико"дагилар "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида (0:3) ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўзини тутишидан ғазабланишди.

Португалиялик баҳс охирида "Атлетико" устози Диего Симеоненинг биринчи учрашувда қилган ишини такрорлади.

УЕФА бу ҳаракат учун Симеонега 20 минг евро жарима солган эди. Мадрид клуби бу воқеа бўйича УЕФАга эътироз билдириши мумкин.

"Атлетико"дагиларнинг фикрича, Роналдунинг ҳаракатлари Симеоненикидан беманироқ чиққан. Аргентиналик мутахассис "Ювентус" дарвозасига урилган голдан сўнг ўз жамоаси мухлисларига қарата бу ишни қилган, "Ювентус" форварди эса бу ҳаракатни рақиблар ишқибозларига кўрсатган.

Бундан ташқари, учинчи голдан сўнг видеокамералар португалияликнинг "Атлетико" мухлислари томон айтган одобсиз сўзларини ("ифлоснинг болалари") суратга олган. Агар УЕФА Криштиануга қарши иш осча, футболчи Симеоне каби жаримага тортилиши мумкин.

УЕФА Роналдунинг ҳаракатларини зўравонликка ундаш деб ҳисобласа, португалиялик битта ўйиндан учта ўйингача четлатилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг