UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади 0 20:01U-17 ЖЧ. Ўзбекистон илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади 0 18:15Эртага Ислом Бирдамлик ўйинларида Кураш бўйича баҳслар ўтказилади 0 17:40Криштиану Роналду тўйи қачон бўлишини эълон қилди 0 17:19Ёш замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 16:58Нейт Диаз Жейк Пол билан реванш ҳақида: "Жанг қабул қилинди" 0 16:37Промоутер Дмитрий Биволнинг катта жангда рингга қайтишига ваъда берди 0 16:16Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди 0 15:55Шин рейтингда ўзидан 1118 поғона қуйидаги теннисчига ютқазиб қўйишига бир баҳя қолди 0 15:34Дана Уайт барча фирибгарларни қамоқхона кутаётганини айтди 0 15:13Царукян Топурия ҳақида: "Унга Ислам ёки мен билан жанг керак" 0 14:52U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик" 0 14:31Баҳодир Жалолов бўлажак жанги ҳақида: "Барчасини ринг кўрсатади" 0 14:10Мэнни Пакьяо: "Хабиб - намуна! Конорни уриб қўяверардим" 0 13:49Самбо. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0

12 сен 08:50
Янгиликлар

Футбол

Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим"

Теглар :  Роналду
Криштиану Роналду "Ньюкасл"га (4:1) қарши ўйинда дебют қилди.

Иккита голни расмийлаштиришга эришган футболчи ўйиндан кейин "Олд Траффорд"нинг ўзида дебют ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Битта гол - ҳа, буни кутгандим. МЮ мухлисларига ажойиб муҳит учун рахмат айтаман.
Энг муҳими - ғалаба қозониш. МЮ ўз жойида бўлиши лозим. Биз ғалаба қозонишимиз, ғолиблик руҳини шакллантиришимиз керак. Айнан шунга барчамиз ҳаракат қиляпмиз. Гол урганимдан мамнунман, буни яширмайман.
Аммо, энг муҳими барибир жамоамизнинг ғалабаси. Таассуротлар эса ақл бовар қилмас даражада. Бошланғич таркибда майдонга тушганимда бироз асабийлашдим. Бутун ўйин давомида мухлислар менинг исмимни куйлашларини кутмагандим. Бу билинмаган бўлиши мумкин, лекин бошида жуда асабий эдим. Ҳаммага маълумки, Англия футболи бошқа мамлакатларникидан кескин фарқ қилади. Мен бу ерга 18 ёшимда келганимда менга меҳр кўрсатишганди, шунинг учун ҳам мен қайтдим. Жамоада ҳар ким ўз ишини қилиши лозим. Бизда ёш ва фантастик жамоа, фантастик мураббий бор. Ўзимизга бўлган ишончни оширолсак бўлгани. АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун жамоа янада ривожланиши керак. Аммо, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Мен бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келдим", -дейди Криштиану Роналду. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг