UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

09 авг 13:48
Янгиликлар

Футбол

Роналду кетса ҳам "Реал"нинг умумий нархи ошди

Мадриднинг "Реал" клубида нафақат ёмон хабарлар пайдо бўлмоқда, лекин Transfermarkt маълумотларига кўра, жамоа раҳбарияти хавотирига сабаб йўқ.

Криштиану Роналду жамоани тарк этиши катта шов-шувларга сабаб бўлган бўлсада, "Мадрид" таркиби умумий нархи янада ошди.

Криштиану Роналдунинг кутилмаган трансфери ҳам, Transfermarkt португалиялик футболчи трансфер нархини 100 миллион евро деб баҳолайди, "Қироллик клуби" таркиби умумий нархига салбий таъсир қилмади. Немис веб-сайтининг 30 июнь кунги маълумотларига кўра, "Реал Мадрид" нархи энди аввал бўлганидек 952,5 миллион евро эмас, 957,3 миллион деб баҳоланмоқда. Шундай қилиб, португалиялик кетса ҳам "Мадрид" таркиби нархи 4,8 миллион еврога ошди.

Бунга аввалги мавсум сўнги ва июнь-июль ойларида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида "қаймоқранглилар" иштироки сабаб бўлди. Биринчи навбатда, гап Рафаэль Варан, Начо ва Гарет Бэйл ҳақида кетмоқда.


Франция таркибида Жаҳон Чемпиони бўлган ҳимоячи Вараннинг нархи Transfermarkt маълумотига кўра, 70 миллиондан 80 миллионгача ошди. Начо аввалроқ 30 миллионга баҳоланган бўлса, эндиликда ушбу трансфер нархи 35 миллион қилиб белгиланган. Жаҳон Чемпионатида иштирок этмаган бўлса ҳам Гарет Бэйл Чемпионлар Лигаси ўтган мавсумида ажойиб ҳаракатлари туфайли вингер нархи 80 миллиондан 90 миллионгача кўтарилган.

Шунингдек, шу ёз жамоага келиб қўшилганлардан Альваро Одриосола "Реал Сосьедад"далиги вақти 25 миллион евро бўлган бўлса, энди бу кўрсаткич 30 миллионни ташкил қилмоқда, Андрей Лунин аввалроқ 3,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, "қаймоқранглилар" сафига ўтгач ва АҚШдаги турнирда ўзини ижобий томондан кўрсатгач, трансфер нархи 8,5 миллионгача ошди. Ёш футболчи Рауль де Томас эса "Райо Вальекано"даги ажойиб мавсумдан сўнг, ҳужумчи нархи 3 миллиондан 6 миллион еврогача ошди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг