29 окт 09:40
Янгиликлар
Футбол

Роналду яна ота бўлади ва яна эгизак фарзанд дунёга келиши кутилмоқда + ФОТО
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду рафиқаси Жоржина Родригес эгизак фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берди.
“Эгизакларни кутаётганимизни эълон қилишимдан хурсандман. Қалбимиз меҳрга тўла – сизлар билан учрашишни сабрсизлик билан кутяпмиз”, дея саҳифасига пост жойлаган португалиялик юлдуз.
36 ёшли Роналду 4 фарзанднинг отаси ҳисобланади. Кичик Криштиану 2010 йил, эгизаклар Ева ва Матео 2017 йил суррогат онадан туғилган бўлса, худди шу йили унинг турмуш ўртоғи Жоржина Алана Мартинани дунёга келтирганди.
Ҳавола :
Фикрлар