UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Аюбхон Набиев жаҳон чемпионати шоҳсупасида! Медалларимиз 4 тага етди 0 18:21Двалишвили: "Ян билан жанг куни иккита беш раундлик спарринг ўтказганман" 0 18:21Янги йўқотиш: "Арсенал" асосий футболчиси жароҳат олди 0 18:00"UFC'га шу ёқади". Дариуш Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 17:39Усик Фьюри билан трилогияга тайёр! 0 17:18Раҳимова Руан турнирида дунёнинг 36-ракеткасига қарши уч сетлик баҳс ўтказди 0 16:57Қамчибек Ташиев Қирғиз футбол иттифоқи президенти лавозимини тарк этди 0 16:36Ульберг Майамида чемпионлик камарини йўқотиб қўйганини тан олди 0 16:15Жошуанинг жамоаси Фьюри билан жанг бўйича позициясини билдирди 0 15:54Осиё чемпионатининг илк куни 3 та медалга эга чиқдик 0 15:33"Аҳмоқ". Снейдер Камавингани кескин танқид қилди 0 15:12Боксчиларимиз Бразилиядаги World Boxing ташкилоти кубогида иштирок этади 0 14:51"Ҳаммаси жамоадошим туфайли". Двалишвили машғулотда қандай қилиб бурнини синдирганини айтди 0 14:30UFC турнири иштирокчиларига қўшимча миллион долларлик бонус ажратилади 0 14:09Даҳшат! "Бунёдкор" стадионида иссиқ сув йўқ, электр энергияси ҳам ўчирилди 0

06 ноя 07:00
Янгиликлар

Футбол

Рўзиқул Бердиев 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Хабарингиз бор, кеча "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги финал учрашувида "Ал Муҳаррақ" клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

ОФК Кубоги-2021 финал ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидагича фикрларни билдирди. 

- Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Улар бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик. 

Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якунда мағлуб бўлдик. 

Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман, - деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг