UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

31 мар 07:43
Янгиликлар

Футбол

Рўзиқул Бердиев: “Очко йўқотганимиз аламли бўлди”

“Насаф” – “Металлург” учрашуви (1:1) якунига етгач, ўйинга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида мезбонлардан "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Азизжон Ғаниевлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Учрашувни назоратимиз остида ўтказдик. Аммо ҳимоядаги битта хато очко йўқотишимизга олиб келди. Тажрибали ҳимоячиларимиз бундай қўпол хатога йўл қўймасликлари керак эди. Албатта, футболчиларимизга эътирозим йўқ. Аммо очко йўқотганимиз аламли бўлди. Умуман олганда йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Энди олдимизда турган муҳим ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Азизжон Ғаниев: - Биз бу ўйинга астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Бундай натижага лойиқ ўйин кўрсатмадик деб, ҳисоблайман. Аммо афсуски тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Шуниси аламли бўлди.

Рўзиқул Бердиев: - Черан ҳали ўйинга тўлиқ тайёр эмаслиги учун бугун уни майдонга туширмадик. У фақат кеча сафимизга қўшилди. Бу ўйинчимиз бизга жуда керак бўлаяпти. Ўйлайманки, у навбатдаги ўйинимизда бизга ёрдам бера олади. Албатта “Персеполис” билан бўладиган ўйин ҳақида ўйламаслигимизни иложи йўқ. Аммо бугунги танланган таркиб ёки олиб борилган ўйин, навбатдаги ўйинни ўйлаб қилинган эмас. Барча ўйинлар биз учун муҳим. 

Бобир Абдухолиқовни дастлабки дақиқалардан майдонга туширмаганимизга сабаб, бу футболчимиз кейинги вақтда умуман дам олмасдан майдонга тушмоқда. Шунингдек бошқа ўйинчиларимизда ҳам шу ҳолат, ҳоҳлаймизми йўқми бундай кетма-кет ўйинлар бари бир футболчиларни толиқтириб қўяди. Аммо биз кейинги ўйинга яхши тайёрланамиз, мухлисларимиз биздан ижобий натижа кутишаяпти. Биз уларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг