13 окт 12:07
Янгиликлар
Сабина ва Нигина Кремль кубогида, бугун уларга мухлислик қиламиз
Соврин жамғармаси 932 866 АҚШ долларини ташкил этувчи Кремль кубогида икки ҳамюртимиз - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова ҳам иштирок этади. Ҳар иккала теннисчимиз ҳам бугун саралаш баҳсида кортга чиқади.
Қуръа натижасига кўра, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бўлиб туган Шарипова исроиллик 23 ёшли Дениз Хазанюк билан тўқнаш келади. Сабина WTA рейтингида 135, Дениз 210-ўрини эгаллаб турибди. Бу учрашув бизнинг вақт билан соат 16:30да бошланади.
Нигина Абдураимова эса дастлабки даврада WTA рейтингида 121-ўринда бораётган германиялик 30 ёшли Лаура Зигемундга қарши кортга чиқади. Вакиламиз эса рейтингнинг роппа-роса 400-поғонасидан жой олган. Бу баҳс 19:30дан олдинроқ бўлмаган вақтда бошланади.
Фикрлар