UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

07 янв 14:52
Янгиликлар

Теннис

Фомин рейтингда ўзидан сезиларли даражада юқори бўлган француз теннисчисини мағлуб этди

Теглар :  Сергей Фомин
Теннисчимиз бу ғалаба орқали Нонтхабури Челленжерининг чорак финал босқичига йўл олди.

Шу кунларда Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида теннис бўйича ATP таснифига кирувчи Челленжер мусобақаси ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин нимчорак финал босқичи доирасида кортга чиқди. Франциялик 22 ёшли Робер Бертрандга қарши кечган ўйинда Фомин 2:0 (6/3, 6/4) ҳисобида ишончли ғалабага эришди.  Таъкидлаш жоиз, Бертранд ўйин олдидан ATP рейтингида 302-ўринни эгаллаб турганди.

Бу ҳар икки теннисчи учун ўзаро илк қарама-қаршиликка айланди. Ҳамюртимиз энди ярим финал йўлида чехиялик 30 ёшли Марек Генгель билан тўқнаш келади. Ўйин эртага 8:00 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 24 яшар Сергей Фомин дунё рейтингида ҳозирда 340, Генгель эса 415-ўринда қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг