UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0

07 янв 13:39
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Милан-Кортина-2026

Уйланиб, мураббийга айланган Чигирёв ҳамда унинг ўрнига Испаниядан олиб келинган атлет. Ўзбек фигурали учиш спортида нима гаплар? Милан ва Кортина-д'Ампеццога олдидан бизда муаммолар борми?

Сўнгги бир неча ойлар фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янгиликларга бой бўлди.

Жуфтлик йўналишидаги вакилларимиз — Дмитрий Чигирёв ҳамда Екатерина Гейниш ўтган йили Жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари учун йўлланма ютиб олгани барчамизнинг ёдимизда.

Бироқ 2025 йилнинг сентябрь ойида Чигирёв россиялик тажрибали Ирина Смирнованинг мураббийлар штабида фаолият бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан кейин Чигирёвнинг ўзи Екатерина Гейниш билан карьера юзасидан ажралганини тасдиқлади:

"Мен профессионал тарзда шуғулланмаяпман, соғлиғим учун машғулотлар ўтказяпман. Бутун ўтган мавсумни жароҳат билан бошдан кечирдим. Бу ёзда эса Катьянинг аҳволи ёмонлашди. Ҳа биз у билан бирга учмаяпмиз", дея айтиб ўтганди Дмитрий.

Ноябрь ойи бошида эса Дмитрий фигурали учиш бўйича россиялик мураббий Лариса Урусовага уйланди. Ўша ойнинг ўзидаёқ Екатеринага янги шерик сифатида асли италиялик 27 яшар Марко Цандрон терма жамоамизга жалб қилиниб, 28 ноябрь куни уларнинг илк чиқиши кўздан кечирилди.

Лекин Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси олдида яна бир муаммо бор эди: Бунгача Италия, Испания терма жамоалари шарафини ҳимоя қилиб улгурган Цандрон байроғимиз остида ҳаракат қилишдан аввал белгиланган карантин муддатини ўташи лозим. Қишки спорт турлари бўйича ассоциациямиз раҳбариятининг Olamsport.com нашрига маълум қилишича, айни дамда Цандрон билан боғлиқ ҳужжат ишлари ҳал қилинмоқда. 

Олимпиада стартига роппа-роса 1 ой қолди. Унга қадар тарихда илк марта қишки Олимпия ўйинлари йўлланмаси қўлга киритилган жуфтлик дастурида юртимиз шарафини ким ҳимоя қилиши маълум бўлади, деган умиддамиз!

МАЪЛУМОТ УЧУН:

Марко Цандрон 1998 йилнинг 30 сентябрь куни Италиянинг Бользано шаҳрида туғилган. 2010-2020 йиллар оралиғида Италия, 2020-25 йилларда эса Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бунгача Федерико Зампони, Лаура Баркеро ва Брук Макинтош билан шерик бўлган. 2021 йилда Макинтош билан биргаликда Европа чемпионатида тўққиз, Пекин-2022 қишки Олимпиадасида эса 11-ўринни эгаллайди. Пекиндаги ўйинлардан кейин Брукда допинг аниқланиб, олти йилга дисквалификация қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг