UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Саят Илясовни Туркиядаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчи тўхтатиб қолди 0 08:39Сергей Фомин Хитойдаги "Челленжер" турнирини ғалаба билан бошлади 0 08:16Осиё чемпионати: финалчилар сони қайси терма жамоада кўпроқ? 0 07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0

08 сен 13:22
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: "Биринчи навбатда мухлислардан кечирим сўрайман"

Теглар :  БабаянФутбол
Барчамизга аёнки жорий ҳафта ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда ҳам оғир кечди. Ҳаттоки, аксарият мухлислар миллионлар ўйини саналмиш футболдан кўнгилари қолгандек гўё.

Бинобарин, ишонамизки бу ҳиссиётлар вақтинчалик ва тез орада улар сафимизга яна қайтишади. Шундан бўлса керак, мухбирларимиз мазкур салбий кайфияту туйғуларни сабабчиси ҳисобланган миллий терма жамоамизнинг ҳозирда собиқ бой мураббийи Самвел Бабаяндан интервью олиш мақсадида боғланди.

Самвел Вячеславович интервьни кейинроқ беришни ваъда берган ҳолда биздан дил сўзларини мухлисларга етказиб қўйишни илтимос қилди. Хуллас қуйида С.Бабаянни терма жамоа ва ўзбек футболи фанатларига йўллаган узрномаси ҳавола қилинмоқда.

“Авваламбор мухлисларни ишончини оқлай олмаганим учун улардан кечирим сўрамоқчиман. Ўтган йиллар мобайнида мураббийлар штаби билан бирга имкониятимиз даражасида катта ҳажмдаги ишларини амалга оширишга ҳаракат қилдик.

Хусусан, терма жамоа бир аҳил оилага айланди. Бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоани ЖЧга олиб чиқиб жонажон Ўзбекистонимизда ҳам футбол ўйнай олишларини ва бу спорт турини яхши кўришларини намойиш этиш орқали юртимиз довруғини янада кўтариш эди.

Мен шу ўринда бизга етарли шарт-шароитларни яратиб берган ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Биз турнирни жуда яхши бошгандик ва гуруҳдаги 2 турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айлангандик. Терма жамоадаги ишга бошқача ёндошув керак, яъни “спецефик” ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда натижа футболчилар соғлиғини қандай ҳолатда эканлигига ва ўз вақтида терма ихтиёрига етиб келишига боғлиқ бўлади.

Афсуски, шундан сўнг етакчи футболчиларимизни жароҳат олиши ёки терма жамоа ихтиёрига оптимал формада келмасликлари натижасида таркибда юқотишларга учрадик.

Бундан ташқари баъзи ўйинларда шахсан менинг хатоларим туфайли ҳам айрим учрашувларда очколар юқотдик.

Шу билан бирга бизга кўплаб ўйинларда омад етишмади. Сўнгги дақиқларда ўтказиб юборилган голлар фақат йўқ қўйилган хатолар эвазига эмас балки омад деган нарсага ҳам боғлиқ бўлди.


Нима бўлганда ҳам мазкур босқичда иштирок этган футболчиларимиздан иборат жамоа Жаҳон футбол форумида иштирок этишга лойиқ эди. Мен ишонманки, бизнинг бош жамоамиз ЖЧ финал босқичида қатнашади ва бунинг учун бизда иқтидорли футболчилар жуда кўп.

Мен шу ўринда мухлисларимизни икки йил мобайнида сўнгги тургача қўллаб-қуватлаб турганлари учун уларга катта раҳматлар айтмоқчиман.

Терма жамоада ишлаш ҳар қандай мутахассис учун катта фахр ва шу билан бирга катта жавобгарлик ва масъулият юклайди. Худо ҳаққи шахсан мен бутун вужудим билан шу ишга ўзимни бағишлагандим.

Бизни эзгу мақсад сари, яъни ЖЧ финал босқичидан биттагина гол етишмади холос...Биз мундиалга чиқиш учун, мухлисларимизни бахиёр қилиш учун барча ўйлаган ишларимизни қилдик, аммо...

Мен яна бир карра улардан узр сўрайман ва терма жамоамизни кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, уларга фақат қувонч ва бахт олиб келишини тилаб қоламан”....

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 сен 14:08:24
arslon
BOMAGAN GAP BU NARSANI BIR PAST JURNALISTGA PUL BERIB YOZDIRIWGAN BABA IT EMGAN OZINI OSSA VA ANAU PORAXOR MUZ UZB DAN CHIQIB KETSA KECHIRAMIZ O`ZBEK FUDBOLINI KOMDI BULAR
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг