UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Америкалик спортчига ёнғинлар туфайли йўқотган 10 та олимпия медали нусхалари топширилди 0 18:27Энтони Жошуа "Уотфорд" футбол клуби акцияларини сотиб олиши мумкин 0 18:02Шахмат бўйича Осиё чемпионатида россияликлар ҳам иштирок этади 0 17:39"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин 0 17:17"Канело бокс тарихидаги биринчи миллиардерга айланади" - менежер 0 16:53Навбатдаги Олимпиада медали учун ҳаракатми? Ўзбекистон яна бир доғистонлик эркин курашчини маҳаллийлаштирди 0 16:25IBF Хргович ва Санчес ўртасидаги финал элиминатор учун кимошди савдосини эълон қилди 0 16:02Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди 0 15:40Бивол Канело — Кроуфорд жанги ҳақида фикр билдирди 0 15:19Бугун Нодирбек Абдусатторов Бухарестдаги юришини бошлайди. Илк рақиб - Аронян 0 14:56Кроуфорд Мэнни Пакьяонинг рингга қайтишига муносабат билдирди 0 14:35Ламин Ямал кечаги ўйиндан кейин ваъда берди 0 14:14Стэнли Кубоги. "Вашингтон" 1/4 финалнинг илк ўйинида ютқазди 0 13:53Гусковнинг дўсти ва ўхшамай қолган "рақиби" сафдан чиқди 0 13:32“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари“ мусобақаларига тайёргарлик масалалари бўйича селектор йиғилиши ўтказилди 0

05 окт 13:20
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Эртага Одил Аҳмедов майдонга тушиши мумкин”

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

Унга Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

“Эртага биз гуруҳ фаворитига қарши ўйнаймиз. Бу жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Таркибида Европанинг кучли клубларида ўйнайдиган футболчилар бор. Эронни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга уринамиз”, - дейди Бабаян.

“Эртага яхши ўйин бўлади. Умид қиламанки олдимизга қўйилган барча режаларни бажарамиз. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Бикмаев.

- Одил Аҳмедовнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- У Европа лигаси доирасида клуби сафида жароҳат олди. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Балки эртага уни майдонда кўрармиз.

- Қатар билан ўйинда ўнг қанот ҳимоямизда кўплаб хатолар бўлди. Балки эртага Тўхтахўжаевнинг ўрнига бошқа футболчини кўрармиз?

- Тўғри сездингиз. Қатар билан баҳсда хатолар кузатилди. Бироқ Тўхтахўжаев марказий ҳимояда ўнг қанотга ўтгани учун хатолар бўлиб туради. Шу боис унга тўлиқ ишонишда давом этаман.

- Сурия билан Тошкентда ўйинда ҳаяжон сезилди, Қатарда эса эркин ўйнадик. Сафарда жамоа осонроқ ўйнаётгандек туюлмоқда.

- Гуруҳдаги ҳар бир рақиб кучли, масалан Сурияни йирик ҳисобда ютамиз деганлар кўп бўлганди. Улар Жанубий Корея билан дуранг ўйнашди. Биз учун ҳар кейинги баҳс энг муҳими. Шундай экан эртага Эронга қарши учрашув биз учун энг муҳими.

- Эртанги ўйиндан олдин сизни нима ташвишга солмоқда. Биринчи навбатда?

- Одил Аҳмедовнинг яхши спорт формасида эмаслиги ташвишлантирмоқда. Қолган барчаси жойида.

- Эрон доим сўнгги дақиқаларда кўп гол уради. Сиз бунга қарши чора тайёрлаб қўйдингизми?

- Бу рақибни ўрганиш жараёнида Эрон билан олдинги барча ўйинларни кўриб чиқдик. Рақиб ҳозир ҳам ўз фалсафасини ўзгартиргани йўқ. Эртага насиб қилса бунга чора топамиз.

- Эрон кучли жамоа деяпсиз, эртага дуранг қайд этилса сиз бунга рози бўлармидингиз?

- Келинг олдиндан қандайдир тахминлар қилмайлик. Футбол вазиятларга бой спорт тури. Унда исталган ҳолат бўлиши мумкин. Биз ўйиндаги ҳар қандай вазиятга тайёрмиз.

- Машарипов йиғинга чақирилди. Унинг ҳолати қандай?

- Таркибга чақирилган 23 нафар футболчи айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар ҳисобланишади. Машарипов охирги ўйинлари орқали терма жамоага муносиб эканлигини исботлади.

- Эртага Ўзбекистон кўпроқ ҳужумга ўтади. Эрон қарши ҳужумда ўйнаши кутилмоқда. Мавсум охири бўлгани учун бизнинг футболчиларнинг спорт формаси панд бермайдими?

- Араб давлатларида ўйнайдиган футболчилар учун мавсум бошланди. Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров ҳам ўз клублари сафида ўйнашди. Маҳаллий футболчилар ҳам яхши ҳолатдалар. Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 окт 20:25:01
Husniddin Mirzaliyev
Omad!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг