25 апр 13:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Санжар Турсунов ҳам финал иштирокчисига айланди
Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Ҳозиргина 91 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Санжар Турсунов ўзининг ярим финал жангини ўтказди. Ҳамюртимиз иорданиялик Ҳуссайн Иашаишга қарши рингга кўтарилди.
Жангда ташаббусга эга бўлган Турсунов рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди ва финалга йўл олди. Санжар финалда олтин медал учун жанг қиладиган учинчи боксчимизга айланди.
Маълумот учун, Санжар Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий спортчиси ҳисобланади
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар