02 апр 16:25
Янгиликлар
Футбол

Сербия. Ҳусниддин Ғофуров жамоаси мағлуб бўлди
Сербия Суперлигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепаётган "Явор" клуби "Младост Лучани" меҳмони бўлди.
Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Явор" сафида Ҳусниддин Ғофуров тўлиқ ўйнади. "Явор" 39 очко билан 8-ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги баҳсни 9 апрель куни ўз уйида "Вождовац" клубига қарши ўтказади.
Сербия Суперлигаси.
"Младост Лучани" - "Явор" - 1:0
Голлар: С.Йованович 77
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар