17 янв 07:41
Янгиликлар
Сербия президенти Жоковичнинг Австралиядан депортация қилинишига муносабат билдирди
“Суд қароридан кейин мен Жокович билан гаплашдим. Биз Новакни ўз юртига қайтишини интиқлик билан кутаётганимизни айтдим, чунки у бу ерда доимо хурсанд. Дунёнинг энг яхши теннисчисини 11 кун давомида масхара қилиш ва 11-куни биринчи кундаги каби қарор қабул қилиш...
Сиз бу бемаъни судда прокурорлар қанчалик ёлғон гапирганини кўрдингиз (гап Иммиграция вазирининг адвокати Стивен Ллойд ҳақида кетмоқда - таҳрир). Бу очиқдан-очиқ ёлғон эди. Сербияда вакцина олганларнинг 50% дан камлиги айтилган, лекин эмланганларнинг сони расмий равишда 58% ни ташкил қилади. Аслида бу кўплаб Европа Иттифоқи мамлакатларига қараганда юқори. Бу беҳуда баҳс. Лекин Оруэлл спектаклларида бу мумкин".
Шунингдек, Президент Сербия март ойида Белградда бўлиб ўтадиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига австралиялик спортчиларнинг келишига тўсқинлик қилмаслигини айтди.
"Биз уларга ёмон муносабатда бўлмаймиз. Австралияликларга раҳмат, ишончим комилки, улар сербяликларни яхши кўришади. Улар Жоковични камситишди деб ўйлашади, лекин биринчи навбатда ўзларини камситишди ва у ўз ватанига қайтиб, бошини баланд кўтарганча ҳамманинг кўзига тик қарай олади", - деди Сербия президенти.
Фикрлар