UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0

14 мар 07:44
Янгиликлар

Футбол

"Севилья" "Олд Траффорд"да "МЮ"ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Теглар :  ЕЧЛМЮСевилья
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Севилья" учрашувида меҳмонларнинг қўли билан келди.

Испанияда ўтган биринчи баҳсда ҳисоб очилмагач, кўпчилик манчестерликларнинг жавоб ўйинида имкониятини юқори баҳолаётган эди. Бироқ майдонда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, "Севилья" сафида Бен Йеддернинг майдонга тушиши ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. 

27 ёшли француз ҳужумчиси майдонга тушганига ҳеч қанча ўтмай Давид Де Хеани доғда қолдирди. Бироз ўтиб айнан унинг боши билан берган зарбаси манчестерликларни икки бор ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этди.

84-дақиқада Лукаку бурчакдан узатилган тўпни "Севилья" дарвозасига киритган бўлсада, қолган вақт давомида "қизил иблислар" рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Натижада сафарда 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан испанлар ҳақли равишда ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг