20 ноя 12:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳобиддин Зоиров рингга қайтмоқда...ми?
Рио Олимпиадаси чемпиони Шахобиддин Зоиров яқин кунларда рингга қайтиши мумкин.
Боксчимизни Рио Олимпиадасидан сўнг фақатгина Россияда бўлган турнирда кўргандик. У ўша мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланганди.
Бугун Зоиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасига бокс залидаги машғулотидан сурат жойлаштирди. Бундан бир неча кун олдин эса у Инстаграми орқали "Рингга қачон қайтасиз?" деган саволга "яқин кунларда янгилик бўлиб қолади" деб жавоб қайтарганди.
Воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, насиб қилса, Рио Олимпиадаси чемпиони яқин кунларда яна ўз жанглари билан бизни хушнуд этади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар