27 апр 05:27
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ 10 раундлик жанг ўтказди
Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бирида ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилди. Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамизга америкалик Эммануэль Тэйлор рақиблик қилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Шаҳрам кўпчилик кутганидек жангни муддатидан аввал якунлай олмади. Томас Тейлор ҳакамлик қилган жанг якунида Ғиёсов рақибини 99:91, 99:91, 97:93 ҳисобида ғалаба қозониб, мағлубиятсиз ва муросасиз сериясини давом эттирди.
Энг муҳими, Шаҳрам Ғиёсов WBA Intercontinental чемпионлик камарини қўлга киритди.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Тэйлор эса 26 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). Бугун олтинчи мағлубиятини қарши олди. (1 та нокаут). Фаолиятидаги ягона нокаутини 2017 йилнинг 6 май куни Лукас Маттисдан қабул қилган.
Фикрлар
kaltak tasir qimasakan raqibigaa