25 ноя 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳрамнинг қозоғистонлик собиқ ва бўлажак рақиби ҳам мағлубиятсиз давом этмоқда
Қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов профессионал боксдаги бешинчи жангида никарагуалик Маркос Мохикага қарши рингга кўтарилди.
Елеусинов жанг давомида уч маротаба рақибини уч маротаба нокдаун ҳолатига туширди. Саккиз раундлик жангнинг учинчи раундига келиб у рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, қозоғистонлик 27 ёшли боксчи проф рингда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг учтасини у муддатидан олдин якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов Рио Олимпиадаси финалида айнан Елеусиновга мағлуб бўлган ва якунда кумуш медаль билан кифояланганди. Шаҳрам ва Данияр катта эҳтимол билан проф рингда ҳам тўқнаш келадилар.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар