UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

29 июл 09:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллет Нурсултон Рўзибоев ўрнига Пейж билан жанг қилишга тайёр

Шарабутдин Магомедов ўз фаолиятидаги ягона мағлубиятини Майкл Пейжга қарши жангда қабул қилиб олган ва у ўша мағлубият учун реванш олишни орзу қилмоқда.

Агар британиялик жангчининг рақиби Нурсултон Рўзибоев билан бирор нарса юз берса, россиялик жангчи ўзбекистонлик спортчининг ўрнини эгаллашга тайёр.

"Менга Пейж билан жанг қилиш қизиқ. Агар Рўзибоев касал бўлиб қолса ёки у билан бирор нарса юз берса, мен унинг ўрнига чиқишга тайёрман. Такрор айтаман, менга Пейж билан реванш қизиқ. Агар Пейж Рўзибоевни ютса, у мен билан жанг қилишни хоҳламаслиги мумкин. Агар ютқазса – балки хоҳлар. Нурсултон эса Ўзбекистон йигити. У билан жанг қилишни унчалик хоҳламайман", – деди Шара Буллет Namys Fighting каналига берган интервьюсида.

Майкл Пейж ва Нурсултон Рўзибоев ўртасида ўрта вазн тоифасидаги жанг 5 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Ўтган йили Магомедовни ҳакамлар қарори билан мағлуб этган британиялик учун бу жанг ташкилот билан тузилган амалдаги шартноманинг охиргиси бўлади, шу сабабли унинг лигадаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Шарабутдин Магомедов ўз мағлубиятидан сўнг икки бор ғалаба қозонди: у Марк-Андре Баррио ва Мишель Перейра устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг