08 июл 08:25
Янгиликлар
Теннис
Шарипова Германиядаги турнирнинг ярим финалида кортга чиқмади
Германиянинг Дармшдат шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 25 000 долларни ташкил қилувчи мусобақада Сабина Шарипова ҳам иштирок этди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси яккалик баҳсларини биринчи даврадаёқ якунлаган эди.
Россиялик Яна Сизикова билан биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Сабина ярим финалга йўлланма олганди. Лекин бу жуфтлик финал чиптаси учун кечиши керак бўлган учрашувда кортга чиқмади.
Шу боис, уларнинг рақибалари мисрлик Самир Сандра ҳамда лихтенштейнлик Катинка Ван Дичман жуфтлигига курашсиз финалга йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар