06 фев 18:45
Янгиликлар
Дзюдо

Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун татамига чиқади
Париж "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари ўз якунига етиб бормоқда.
Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев финал йўлланмаси учун кечган беллашувда япониялик кучли дзюдочи Сотаро Фуживарага қарши баҳс олиб борди. Саккиз дақиқа давом этган муросасиз баҳсда дзюдо ватани вакили вазари баҳоси билан ғалаба қозонди.
Энди қорақалпоғистонлик дзюдочимиз кечки финал дастурида канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар