19 фев 18:40
Янгиликлар
Дзюдо

Шарофиддин ва Ҳикматуллоҳ Термизда спортчи-ёшлар билан учрашди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Термиз ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида спортчи-ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу семинар кўринишидаги учрашувда маҳаллий ёш дзюдочилар учун мастер класс, яъни маҳорат сабоқлари намойиш этилди.
Дўстона, самимий ва жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтган учрашувда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев, Бутунжаҳон армия ўйинлари олтин медаль соҳиби Ҳикматуллоҳ Тўраев, Ўзбекистон чемпиони Дилшодбек Баратов ёш дзюдочиларимизни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
Ўзбекистон дзюдо федерация раис ўринбосари, терма жамоа мураббийи Бекзод Тўрабоев эса кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб, ёшларга фаолиятларида ас қотадиган тавсиялар берди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар