UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0

28 июл 14:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси ва фарзанди ЙТҲга учради, ҳодиса оқибатида вафот этганлар борлиги айтилмоқда

Бу ҳақда Қозоғистоннинг "Спорт Шредингера" нашри бир қанча манбаларга таяниб, хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа 27 июль куни соат 08:50 да Олма-Ота-Екатеринбург Республика автомагистралининг 299-километрида юз берган. Қарағанда вилоятидан Олма-Ота шаҳри томон кетаётган Toyota Land Cruiser 200 ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, транспорт воситасини ағдариб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши шифохонага етказилган.

Tengrinews.kz манбасига кўра, автомобилни Гулайим Раҳмонова бошқарган. UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси бўлмиш Гулайим ўғли ва дўстлари билан Қарағандадан Олма-Отага кетаётгани айтилади.

Ҳодиса оқибатида 39 ёшли йўловчи З.А. воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи, 35 ёшли А.С. Мўйинқум туман касалхонасига олиб кетилаётганда вафот этган.

Раҳмонова ва унинг уч ёшли ўғли ҳам шу касалхонасига олиб келинган ва травматология бўлимига ётқизилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг