UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

06 дек 13:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шифокорлар комадаги Адониснинг ҳолати юзасидан баёнот беришди

CHU de Québec-Université Laval тиббиёт маркази ярим оғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Адонис Стивенсоннинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Канадалик боксчи айни пайтда ушбу тиббиёт муассасасининг жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётибди. Марказ ходимлари боксчининг оила аъзолари илтимосига кўра Стивенсоннинг ҳолати юзасидан баёнот беришди. 

“Стивенсон шанбадан якшанбага ўтар кечаси операция қилинди. Ўшандан бери у жонлантириш бўлимида қоляпти. У бош миясидан жиддий жароҳат олган. Боксчининг ҳолатини барқарор дейиш мумкин, лекин ҳамон хавф ортда қолгани йўқ”, - дейди жонлантириш бўлими бош шифокори. 

Эслатиб ўтамиз, украиналик Александр Гвоздик Адонис Стивенсонни нокаутга учратиб, канадалик боксчининг чемпионлик камарига эга чиққанди. Нокаутдан сўнг рингда ўзига келган Адониснинг кийиниш хонасида аҳволи яна оғирлашган ва бунинг натижасида шифохонага олиб кетилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг