UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0 12:17"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади 0 11:56Усик ва Верхувен пирамидалар фонида нигоҳлар жангини ўтказди + ФОТО 0 11:35Дана Уайт: "Биз жангни Ойда ўтказишга мажбур бўламиз" 0 11:14Камилла Раҳимова ва яна бир теннисчимиз "Ролан Гаррос" асосий тўрида кортга чиқади 0 10:53Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди 0

12 авг 18:24
Янгиликлар

Теннис

Шофайзиев Телави турнири жуфтлигида финалга чиқди

Ўзбекистонлик теннисчи Шониғмат Шофайзиев Грузиянинг Телави шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди.

Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг яккалик баҳслари илк даврасида бразилиялик Кайо Сильвага 3:6, 7:6(3), 6:7(5) ҳисобида имкониятни бой берганди.

Жуфтлик мусобақасида эса у муваффақиятли одимлаяпти. Шониғмат грузиялик Георге Цивадзе билан учинчи рақамли жуфтликни хосил қилган. Улар ярим финал учрашувида украиналик теннисчилар – Олександр Бьеленский ҳамда Олег Приходкони 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этишди.

Украиналик бу теннисчилар илк даврада турнирнинг биринчи рақамли жуфтлигини баҳслардан чиқариб юборганди. Энди Шониғмат ва Георге бош мукофот учун кечадиган учрашувда мусобақанинг иккинчи рақамли жуфтлиги, австралиялик теннисчилар – Митчел Уильям Робинс ҳамда Томас Фанкатга қарши кортга чиқишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг