UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

12 май 14:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди + ФОТО

Профессионал боксда WBA International камари соҳибига айланган Шоҳжаҳон Эргашев Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди.

Спортчини Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов қабул қилди. Учрашувда МОҚ раҳбари боксчи учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришга, лозим бўлса чиптадан тортиб меҳмонхона ҳаражатлари масалаларида ҳам ёрдам беришга тайёр эканлигини, Шоҳжаҳондан эса фақат ва фақат юртимиз байроғини юқориларга кўтариб юришини кутаётганлигини маълум қилди.

Шунингдек, боксчига Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиш таклиф қилинди. Ўз навбатида, Шоҳжаҳон ушбу таклифга жон-жон деб рози бўлишини айтди.

«Шохжаҳон Эргашевдек йигитларимиз кам. Унинг қайд этаётган натижаларини амалга ошириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Шоҳжаҳон шу йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига ҳам бориши керак. Керак бўлса, у мусобақанинг очилиш маросимида делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради. Келажакда ундан янада юксак натижаларни кутиб қоламиз», – деди Умид Аҳмаджонов МОҚ матбуот хизматига берган интервьюсида.

Ўз навбатида Шоҳжаҳон Эргашев ўзига билдирилаётган ишончни оқлашга, келажакда бундан ҳам нуфузлироқ камарларни қўлга киритишга ваъда берди.

«Кўрсатилаётган эътибордан жуда хурсандман. Очиғи, бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Насиб қилса, ўз вазн тоифамдаги энг кучли боксчини ҳам мағлубиятга учратаман ва чемпионлик камарини қўлга киритаман. Бунга оз қолди, узоқ куттирмайман. Ушбу камарни қўлга киритиб, юртдошларимни хурсанд қилмоқчиман», – деди Шоҳжаҳон Эргашев.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 май 17:57:03
Bek
Мусобақаларга ким иштирок этишини Умид Ахмаджонов ҳал этади шекилли. Натижага бош мураббий жавоб берганидан кейин мусобақада қайси вазн тоифасида ким иштирок этишини у ҳал этади. Жаноб Ахмаджонов ким билан учрашсалар уни мусобақаларда терма жамоа таркибида иштирок этишга таклиф қилаяптилар. Жаноб Ахмаджонов сизни бу қарашларингиз терма жамоада ўсиб келаётган ёш авлодда мотивация йўқолиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Сиз Шохжахон ОЎ да иштирок этасан ва байроқдор бўласан деганингиз - бу "Иқболжон Холдаров ёки Алёр Норалиев энди сизларни жойингиз банд хозирча бошқа ишлар билан шуғулланиб туринглар" деганими ёки терма жамоа таркибида
3 та олимпиада чемпионлари (Хасанбой, Шахобиддин ва Руслан) иштирок этаётган Осиё ўйинларида Шохжахон Эргашевнинг байроқдор бўлиши қанчалар тўғри?
   
12 май 16:56:18
Atxam Abduvaliyev
Shoxjahon n1 bo'ladi o'z vazn toifasida inshaalloh
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг