UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

14 дек 08:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев тарозига чиқди, бугун жанг! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади.

Бугунги жангда нокаутчи номини олган ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади. Аслида Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин жангга уч кун қолганида Бадрунинг Краснодарга кела олмаслиги маълум бўлди. 

Кеча боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Ҳар иккала боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Бугун режага кўра Шоҳжаҳон Эргашев ва Назарено Гастон Руиз ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланиши керак.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут).

Бугун Краснодардаги “Олимп” спорт саройида бўлиб ўтадиган жангда ҳамюртимизга ғалаба тилаймиз. Шоҳжаҳон айни пайтда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг